"Реал" ва МЮ ёзда ўзаро футболчи алмаштириши мумкин

"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар даврида ўзаро футболчи алмаштиришлари мумкин. Бу ҳақда испан нашрлари хабар бермоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлаган ва бунинг учун ўзининг колумбиялик хавбеки Хамес Родригесни “қизил иблислар”га беришга тайёр.

Қайд этиш лозимки, Погбани шахсан жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан Мадридда кўришни хоҳламоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Погба жорий мавсум МЮ сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 11 ассист ёздириб қўйди.

Мавсумни “Бавария” сафида ижара асосида ўтказаётган 27 ёшли Хамес эса 23та ўйинда иштирок этди ва  7та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!