“Реал” ва МЮ зўр ҳужумчини талашмоқда
“Аталанта” ҳужумчиси Расмус Хёйлунн фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириш имконига эга.
Даниялик футболчини Европанинг бир неча клублари нишонга олган. Асосий даъвогарлар сифатида “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” тилга олинмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, 20 ёшли форвардни “Челси” ҳам ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.
Хёйлунн Даниянинг “Копенгаген” клубида катта футболга қадам қўйган. 2022 йилнинг бошида Австриянинг “Штурм” клубига, ярим йилдан кейин эса, “Аталанта”га кўчиб ўтди.
Шундан сўнг, ёш ўйинчи Дания терма жамоасига таклиф этилди. Мамлакат бош жамоасида тўртта учрашувда рақиблар дарвозасини беш бор ишғол қилганидан кейин қатор гранд клублар эътиборини қозонди.
Жорий мавсумда А Серияда 26 та учрашувда еттита гол урган ҳужумчи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар