“Реал” ва ПСЖ суперфутболчиларни алмаштиради

“Реал” ва “Пари Сен-Жермен” ёзги трансферлар вақтида ўзаро футболчи алмаштирмоқчи.

Мадридликлар Серхио Рамосни янги шартномага кўндира олмади. Шу боис улар ўз сардори Парижга жўнатмоқчи.

Рамоснинг ўрнига Зидан ПСЖ сардори Маркиньосни олмоқчи. “Реал” бош мураббийи ҳимоя чизиғини кучайтириш учун “Бавария”ни тарк этиб, Мадридга келишга розилик берган Давид Алаба ва Маркиньосни бирга ўйнатмоқчи.

Бу рокировка учун “Қироллик клуби” маълум миқдорда пул ҳам тўлаши керак бўлади. Чунки 35 ёшли Серхио Рамоснинг трансфери  14 миллион еврога баҳоланган. 26 ёшли Маркиньос эса ундан анча қиммат – 70 миллион евро туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!