"Реал" Варанга янги шартнома таклиф қилди

“Реал” Мадрид клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоа билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, айни дамда томонлар бу борада музокаралар олиб боришмоқда. Айтиш керакки, “қироллик клуби” 26 ёшли франциялик футболчига 2025 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Варан жорий мавсум “Реал” сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!