"Реал" Варанни сақлаб қолиш учун унинг маошини оширмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг франциялик ҳимоячиси Рафаэль Варанни таркибда сақлаб қолмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти 25 ёшли футболчи жамоада қолиши учун унинг маошини йилига 9 млн еврогача оширишга тайёр. Таққослаш учун, Вараннинг ҳозирги маоши йилига 6 млн еврони ташкил этади. Томонлар ўртасидаги келишув эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Варан “Реал” раҳбариятига бошқа жамоага ўтиш истагини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга эса ПСЖ, "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалардан жиддий қизиқишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!