"Реал" Васкеснинг шартига кўнмаса...

  • 2 апрель, 2021, 23:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Лукас Васкесга Европа трансфер бозорида таклиф тобора ортиб бормоқда.

Tecno

29 ёшли испаниялик футболчи “қироллик клуби” билан амалдаги шартномасини узайтиришни хоҳламаяпти ва катта эҳтимол билан у ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади. Гап шундаки, Лукас “Реал” раҳбарияти билан маош масаласида келишувга эриша олмаяпти.

ABC нашрининг маълум қилишича, Васкес билан боғлиқ ушбу вазиятни "Бавария", "Милан", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари диққат билан кузатмоқда. Мободо улар ўзаро келишувга эриша олмаса, юқорида номлари тилга олинган жамоалар Васкесни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Ушбу жамоалар Васкесга ҳозир "Реал"да (йиллик 3,5 миллион евро) олаётган маошидан кўпроқ маош тўлашга тайёр.

Лукас Васкес жорий мавсум “Реал”да жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!