"Реал" "Вильярреал"ни енга олмади

Ла Лига 7-туридан ўри олган "Реал Мадрид" - "Вильярреал" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. 

Мазкур натиждан сўнг "қироллик клуби" очколари сонини 17 тага етказиб олиб, пешқадамликни сақлаб қолди. 8 очкоси бор "сариқ сув ости кемаси" айни дамда турнир жадвали экваторидан жой олган. 

Маълумот ўрнида, ушбу баҳсда "Реал рақиб дарвозасига атиги 1 та аниқ зарба йўллади. Эмери шогирдларида бу кўрсаткич 2 тани ташкил этди. Шунингдек, "Вильярреал" тўп назорати бўйича бўйича ҳам 52 фоиз натижага эришди. 


  • 90+4'

    Ўйин якунига етди. "Реал" ўз майдонида "Вильярреал"ни мағлуб эта олмади ва муҳим 2 очкодар қуруқ қолди. 

  • 90+4'

    Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 85'

    Фойт жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Марио Гаспар унинг ўрнига ўйинга қўшилди. 

  • 82'

    Азарнинг жарима майдони ичига ҳаволатиб берган узатмасидан сўнг Иско бош билан зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 80'

    Ўйинда ўзгариш. Иско Асенсио ўрнига майдонга тушди. 

  • 79'

    "Вильярреал" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлмоқда. 

  • 77'

    Камавинга бурчак тўпи ишлаб олди. 

  • 74'

    Винисиуснинг олисдн йўллаган зарбаси дарвозанинг анча юқорисидан ўтиб кетди. 

  • 73'

    Лука Модрич ўрнига Эден Азар майдонга тушди. Анчелотти таваккалга қўл урди. 

  • 71'

    "Реал" сафида Азар майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. 

  • 68'

    Камавинга Вальвердега ноаниқ пас берди. 

  • 67'

    Ўйиннинг 66-дақиқаси. Жамоалар ҳамон гол уришга муваффақ бўлмади. 

  • 64'

    Бензема бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ дарвозабон тўпни қайтарди. 

  • 60'

    Фойт Бенземага нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 57'

    УХХХХХХХХ! Алкасер қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берди, Пау Торрес тўпга бироз ета олмади. 

  • 56'

    Коклен қочиб кетаётган Асенсиони ушлаб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 54'

    "Вильярреал" "Реал" жарима майдончаси ичида яхши имкониятга эга бўлди, бироқ Мадрид клуби ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди. 

  • 51'

    Модричнинг узатмасидан сўнг Бенземада яхши имконият вуджудга келди, бироқ у офсайд ҳолатида қолиб кетган эди. 

  • 50'

    Гол бўлишига бир баҳия қолди. Асенсионинг узатмасини Милитао яқин масофадан голга айлантира олмади.

  • 49'

    Мадрид клуби жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 47'

    Ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига амалга оширилди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнашди. 

  • 45'

    Родриго ўрнига Камвинга майдонга тушди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. 

  • 43'

    Модричнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Пау Торрес қайтариб юборди. 

  • 41'

    Бензема Винисиусни яхши вазиятга чиқариб юборган эди, бироқ бразилиялик тўпга етиб бора олмади. 

  • 38'

    УХХХХХХХХХ! "Вильярреал"да жуда яхши вазият вужудга келди, Арнонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 35'

    Асенсионинг зарбаси дарвоза томон боришига Коклен тўсқинлик қилди. 

  • 31'

    Пако Алкасер ва Коклен дарвоза томон зарбалар берди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 28'

    "Вильярреал"да яхши вазият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтарди. 

  • 25'

    Асенсио рақибга нисбатан бироз қўпол ўйнади. Ҳакам уни тинчлантирди. 

  • 23'

    "Реал" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 21'

    Бенземанинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 20'

    Родриго олдинга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 18'

    Родригода яхши вазият вужудга келди, аммо ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 15'

    Родригонинг Бензема томон берган узатмасини ҳимоячилар ўқий олди. "Реал" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 13'

    "Вильярреал" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба йўллади, бироқ Куртуа сейв қайд этди. 

  • 10'

    "Вильярреал" қарши ҳужумга ўтаётган бир пайтда Куртуа тўпга чиқиб келди. 

  • 9'

    Родриго йиқилиб тушди, лекин унга нисбатан ўйин қоидаси бузилмади. 

  • 7'

    Модричнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди. 

  • 6'

    Родригонинг олисдан йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. 

  • 3'

    "Вильярреал" олдинга ўтаётган бир пайтда Эдер Милитао фаоллик кўрсатиб, тўпни рақибдан олиб қўйди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Ла Лига 7-туридан ўрин олган "Реал Мадри" - "Вильярреал" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!