"Реал" Винисиус билан шартнома узайтирилганини бугун эълон қилиши кутилмоқда

"Реал" Мадрид раҳбарияти бугун жамоа юлдузи Винисиус Жуниор билан шартнома узайтирилганини эълон қилади. Бу ҳақда Испаниянинг таниқли "AS" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, футболчи жамоада 2027 йилга қадар қолиши мумкин бўлади. Маълум қилинишича, шартнома аллақачон имзоланиб бўлинган. Уни фақат оммага ошкор этиш қолган, холос. 

Маълумот ўрнида, Винисиус жорий мавсум Ла Лиганинг 11 ўйинида 5 гол ва 3 ассистни ўз номига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!