“Реал” Винисиус ўрнига иккита зўр футболчи топиб қўйди

TIGGO 2 PRO

“Реал”нинг асосий ҳужумчиларидан бири Винисиус Жуниорнинг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб қолмоқда. Томонлар айни пайтда янги шартнома бўйича музокара олиб боряпти.

Бразилиялик футболчи ҳали клубнинг янги битимини қабул қилгани йўқ. Унга Саудия Арабистонидан ўта манфаатли шартномалар таклиф қилиняпти. Бу томондан “Челси” 24 ёшли ҳужумчини ўз сафига чорламоқда.

Sport нашрининг ёзишича, агар бразилиялик юлдуз “Реал” шартлари бўйича янги шартномани имзоламаса, “Қироллик клуби” уни ёзда 250 миллион евродан кам бўлмаган маблағ эвазига сотиб юбориши мумкин.

Агар Винисиус Мадридни тарк этса, клуб унинг ўрнига икки футболчи танлаб қўйди. Мадридликлар жамоага “Атлетик” етакчиси Нико Уильямс ва “Байер” плеймейкери Флориан Вирцни олиб келишни мўлжаллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!