"Реал" Винисиусни сотишга тайёр, фақат бир шарт билан

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор трансфер янгиликлари марказида бўлишни давом эттирмоқда. Мадрид клуби бразилиялик ўйинчини сотиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

"Sport" нашрининг хабар беришича, "Реал" Винисиусни фақат бир шарт билан сотишга тайёр. Агар ҳужумчи ўзининг юқори маош талабларини пасайтирмаса клуб уни қўйиб юборишга тайёр.

Аввалроқ, Винисиус ва "Реал" ўртасидаги музокаралар футболчининг талаблари туфайли қийинчилик билан кечаётгани маълум қилинган эди. 25 ёшли бразилияликнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!