"Реал" Хамесни "МЮ"га сотишга рози бўлди

CHERY AUTO


Мадриднинг “Реал” клуби колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес билан хайрлашишга тайёр, дея хабар беради Marca нашри.

Tecno

Манбада ёзилишича, “қироллик клуби” футболчисини “Манчестер Юнайтед” раҳбарлари жамоа сафида кўришни истамоқда. Трансфер ёзги трансферлар мавсумида амалга оширилиши кутилмоқда.

Хамес “галактикослар” сафида 2014 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бу мавсум Ла Лигада 20 ўйинда 8 гол (7 пас)га муаллифлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию