“Реал”: Хавотирга ўрин йўқ. “Барса” ва МЮ чақирган юлдуз барибир Мадридга келади!
“Реал” раҳбарияти “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед”дан жиддий таклиф олган Эрлинг Холанд барибир Мадридга келишига қаттиқ ишонмоқда.
Мадридликлар агар Килиан Мбаппени олишнинг имкони бўлмаса, айнан Холанд келишини истамоқда. Бу икки футболчида бири “Қироллик клуби”да Криштиану Роналду дажарасига кўтарилишига ишонч билдириляпти.
Бундан ташқари, мадридликлар Холандни 75 миллион еврога сотиб олиш ҳақидаги банд 2022 йилнинг ёзида кучга киришини таъкидлаб, унгача “Боруссия” ҳужумчи учун катта миқдорда компенсацияси талаб қилишини очиқлади.
Ўз навбатида, “Барселона” президентлигига номзодларнинг аксарияти сайловда кўпроқ овоз олиш учун Холандни Каталонияга олиб келишини ва бу борада ҳужумчининг агенти Мино Райола билан келишувга эришганини айтгани ҳақида хабарлар кўп тарқатилмоқда. Бироқ, Райола буларнинг барини рад этди.
Холандга Ла Лига грандларидан ташқари, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ва ПСЖ ҳам жиддий даъвогарлик қиляпти.
Фикрлар