"Реал" химоячиси Ла Лигада гол уриш билан бирга голли узатмани амалга оширди

"Реал" клубидан ижара асосида Севилья"га ўтган Серхио Регилон Ла Лиганинг дастлабки турини ижобий ўтказди.

Испания чемпионатининг 1-турида "Севилья" "Eспаньол"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда 22 ёшли футболчи гол уриш билан бирга ассистентлик вазифасини ҳам бажарди.

Эслатиб ўтамиз, "Севилья" футболчини "Реал"дан мавсум охиригача ижарага олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!