"Реал" XXI аср рекордини ўрнатди

Ла Лиганинг 6-турида "Реал" "Эспаньол"ни ўз майдонида қабул қилди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйинда ҳисоб Куртуанинг автоголи билан очилган бўлса, Карвахаль, Родриго, Винисиус ва Мбаппелар биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. Сўнгги голни Мбаппе 11 метрли нуқтадан киритди. 

"Opta" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" XXI асрда Испания чемпионатининг дастлабки 6 турида бешта пенальти тепган биринчи клуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мадридликлар 14 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!