"Реал" XXI асрдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Хабарингиз бор “Реал” Мадрид кеча Ла Лиганинг 37-тури доирасида сафарла “Реал Сосьедад”га 3:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Эътиборлиси, бу “қироллик клуби” учун жорий мавсум Примеродаги 11-мағлубият бўлди. Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра бу “Реал”нинг XXI асрдаги энг ёмон натижаси бўлди.

Бундан ташқари Зидан шогирдлари 1998/99 йилги мавсумдан буён илк бор бир мавсумда жами 17та ўйинда имкониятни бой беришди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” сўнгги тур олдидан 68 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!