«Реал» яна бир янги футболчини таништирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» ёзги трансфер ойнасини одатдагидан бошқачароқ ўтказмоқда. Мадрид клуби янги футболчиларни катта стадиондаги тадбирларсиз, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ маросимларсиз таништиряпти. Барча тақдимотлар ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда ва фақат клубнинг ўз ахборот каналлари орқали ёритилмоқда. Маълумотларга кўра, бу форматни жорий этиш ташаббуси шахсан клуб президенти Флорентино Пересга тегишли.

Шу тартибда навбатдаги янги футболчи ҳам жамоага расман таништирилди. Пайшанба куни «Реал» ҳимоячи Ибраима Конатени клуб аъзоси сифатида тақдим этди. Флорентино Перес француз футболчига 16-рақам туширилган клуб футболкасини ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Аввалроқ Конате «Реал» билан 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома имзолагани маълум қилинган эди. Франция терма жамоаси аъзоси мадридликлар сафига эркин агент сифатида, «Ливерпул» таркибида ўтказган беш мавсумини якунлаганидан сўнг ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!