"Реал" яна бир юлдуз билан келишиб олди
Альфонсо Дэвис "Реал" сафига эркин агент сифатида ўтиши кутиляпти.
Футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
"Реал" ўйинчининг трансфери учун 35 миллион евро тўлашга тайёр эди, аммо мюнхенликлар канадалик футболчи учун 50 миллион евро талаб қилди.
"As" нашри берган хабарга кўра, Мадрид клуби 23 ёшли ҳимоячи билан келишувга эришди. Унга кўра, Дэвис шартномаси тугагач, "Реал" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилади. Бунинг эвазига Альфонсо катта бонус пулига эга чиқади.
Фикрлар