"Реал" яна Икардига қизиқиб қолди

Мадриднинг "Реал" клуби қишки трансфер вақтида "Галатасарой" ҳужумчиси Мауро Икардини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар жароҳат олиб сафдан чиққан Винисиус ўрнига футболчи олиб келишни режалаштирмоқда. Вини камида 2 ойдан сўнг сафга қайтиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарда турк клуби сафида жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйган. "Қироллик клуби" бир неча йил аввал ҳам Икардига қизиқиш билдирган, аммо трансфер амалга ошмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!