Зинедин Зидан  ёзги трансферлар мавсуми якунланиши арафасида “Реал”нинг трансфер сиёсатида ўзгариш бўлиши мумкинлигига ишора қилди.

- Ҳозир “Реал”да мен ишлашим керак бўлган жамоа жамланган. Раҳбариятдан бундан кўпроғини сўрамоқчи эмасман. Лекин 5 октябргача нималар бўлиши мумкинлигини ҳеч ким билмайди. Менимча, ҳозир қўл остимда энг кучли жамоа бор ва мен ўз ўйинчиларимга тўлиқ ишонаман, - деди Зидан.

Аввалроқ, “Реал” раҳбарияти жамоага “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погбани олиб келиш ҳаракатида экани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)