"Реал" янги ҳимоячининг трансферига нуқта қўймоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» янги ҳимоячи билан келишувни якунлаш арафасида. «Гранада» клуби ҳимоячиси Оскар Наассеи «Реал» сафига ўтишга жуда яқин. 

Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби 21 ёшли футболчи билан шартнома расмийлаштириш жараёнини якунлаб бормоқда. 

Гана терма жамоаси аъзоси «Реал»нинг асосий таркибига эмас, аввало «Кастилья» жамоаси орқали ўзини кўрсатишни бошлайди.

Ўтган мавсумда Оскар Наассеи «Гранада» таркибида 39 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!