Ads

Мадриднинг “Реал” клуби янги мавсумда қизил либосда ҳаракат қилиши мумкин.

Интернетда “қироллик клуби”нинг 2017/18 йилги мавсум учун учинчи заҳира либоси суратлари пайдо бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Реал” қизил либосдан биринчи марта фойдаланаётгани йўқ. Улар ўтган асрнинг 70-йиллари боши ва 2011/12 йилги мавсумда ҳам қизил либосда тўп суришган.