"Реал" янги мураббий учун Клопп ва Моуриньодан бирини танламоқчи
Мадриднинг "Реал" клубида навбатдаги мураббийлар алмашинуви яқинлашмоқда.
Маълумотларга кўра, Альваро Арбелоа мавсум якунида жамоа бошқарувини тарк этади ва клуб аллақачон унинг ўрнига номзодлар изламоқда.
Таниқли журналист Хосеп Педрероль хабарига кўра, "қаймоқранглилар" Юрген Клопп ва Жозе Моуриньо вариантлари орасидан танлов қилмоқда.
Ҳозирда Клопп "Red Bull" футбол бўлими раҳбари сифатида фаолият юритмоқда, Моуриньо эса "Бенфика"ни бошқармоқда.
Клоппнинг номи анча вақтдан бери "Реал" билан боғланиб келади, аммо собиқ "Ливерпуль" устози мураббийликка қайтиш режаси йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.
Жозе Моуриньо эса бундан аввал 2010–2013 йилларда "Реал"ни бошқарган.

Фикрлар