“Реал” январда “бомба трансфер”ни амалга оширади

“Қироллик клуби” январь ойида кутилмаган ишни амалга оширмоқчи. Маълумки, “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни қўлга киритмоқчи бўлган клублар ёзни кутяпти ва норвегиялик футболчи шартномасида белгиланган 75 миллион евролик трансфердан фойдаланишни режалаштирган.

“Реал” президенти Флорентино Перес бошқача йўл тутмоқда. У кўпроқ маблағ ажратиб, дортмундликларни Холандни январда қўйиб юборишга кўндирмоқчи бўляпти.

Айни пайтда, истеъдодли тўпурарга “Манчестер Сити”, ПСЖ, “Бавария”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” каби қудратли клублар кўз тикиб турибди.

Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини юқори мақсадлар ва нуфузли совринлар учун курашадиган кучли жамоаларда давом эттириш истагини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!