“Реал” январда иккита ўйинчи олади

“Реал” қишки трансферлар вақтида таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Раҳбариятининг бундай қарорга келишига жамоада жароҳатланган ўйинчиларнинг кўпайиб кетгани сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда жароҳат туфайли Тибо Куртуа, Эдер Милитао, Дани Себальос, Орельен Тчуамени, Жуд Беллингем, Эдуардо Камавинга ва Винисиус Жуниор каби асосий таркиб вакиллари жамоага ёрдам бера олмайди.

Todofichajes нашри “Қироллик клуби” мутасаддилари январда майдон марказида ўйнай оладиган универсал футболчи ва кўп гол ура оладиган ҳужумчи олишни мўлжаллаётгани ҳақида хабар тарқатди.

Шунга қарамай, “Реал” ҳали ўзи истаган ўйинчиларни топа олгани йўқ. Қидирув давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!