“Реал” ярим ҳимоячиси билан хайрлашиш арафасида

“Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальос клубдан кетиши мумкин. 28 ёшли футболчи жорий мавсумда жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабаб, “қироллик клубини” тарк этмоқчи. 

Diario AS нашрининг хабар беришича, хавбек “Бетис”га қайтмоқчи. Дани 2015-2017 йилларда ушбу клуб таркибида тўп тепган.

Жорий мавсум барча турнирларда ярим ҳимоячи 6 та ўйинда майдонга тушди. Бироқ, улардан фақат биттасида ўйинни асосий таркибдан бошлади. 

Transfermarkt портали уни 4 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг “Реал” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!