"Реал" ярим ҳимоячиси Ла Лиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

"Реал Мадрид"нинг "Реал Сосьедад"да ижарада ўйнаётган футболчиси Мартин Эдегор Ла Лиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди.

Соврин учун Эдегордан ташқари, "Реал" форварди Карим Бензема ва "Вильярреал" ҳужумчиси Жерар Морено даъвогарлик қилишаётган эди.

20 ёшли норвегиялик футболчи сентябрда Ла Лиганинг 4 та баҳсида иштирок этиб, битта гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!