"Реал" ёзда 2 нафар юлдуз футболчисини трансферга қўймоқчи

"Реал" ёзги трансферлар даврида ярим ҳимоячилар – Иско ва Гарет Бэйлни сотиб юбормоқчи.

Уэльслик футболчи "Тоттенхэм" сафида ижарада ўйнамоқда, аммо бош мураббий Жозе Моуриньо унинг ҳаракатларидан қониқмаяпти. Агар Лондон клуби Бэйл билан ижара муддатини узайтирмаса, у яна "Реал"га қайтади.

Агар Бэйл сотилса, мадридликлар Искони ҳам сотишга уриниб кўради. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Гарет Бэйл жорий мавсум АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Иско эса, Ла Лигада 13 та ўйинда иштирок этиб, жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!