"Реал" ёзда Германия терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби "Байер" ярим ҳимоячиси Юлиан Брандтга жиддий қизиқиш билдира бошлади.
AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 22 ёшли германиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Агар “доришунослар” мавсум якунларига кўра ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олишмаса, Брандтнинг товон пули автоматик тарзда 25 млн еврога тушиб қолади.
Қайд этиш лозимки, Бранд учун шунингдек “Бавария”, “Боруссия” Дортмунд ва “Ливерпуль” каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Бранд жорий мавсум “Байер” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартнмоаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар