"Реал" ёзда "Лион" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 22 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи.  Бунинг учун эса лионликларга 70 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ндомбелега шунингдек "Ювентус", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" каби жамоалардан ҳам қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Ндомбеле бу мавсум "Лион" сафида жами 44та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!