"Реал" ёзги трансферлар учун қанча пул сарфлайди?

  • 27 мая, 2021, 21:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби жорий ёзги трансферлар даврида янги футболчилар сотиб олиш учун қанча маблағ ажратиши маълум бўлди.

Tecno

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, “қироллик клуби” мавсумлар оралиғида таркибни кучайтириш учун тахминан 130-150 млн евро маблағ сарфлайди. Клуб раҳбарияти бу пулларни таркибдаги мавжуд футболчиларнинг сотувидан тушадиган маблағлар эвазига шакллантирмоқчи.

Бу ёз "Реал"ни Лука Йович, Дани Себальос, Мариано Диас, Борха Майораль, Эден Азар, Марко Асенсио, Гарет Бэйл, Иско ва Марсело тарк этиши кутилмоқда.

Бугун бош мураббий Зинедин Зидан ҳам ўз лавозимини тарк этди. Франциялик мутахассис бошқарувидаги жамоа жорий мавсумда бирорта ҳам соврин юта олмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию