“Реал” юлдузи бўлиши кутилган Азар арзон футболчига айланиб қолди

“Реал” сафига кўчиб ўтганида Эден Азар мадридликлар таркибидан кетган Криштиану Роналдунинг йўқлигини билинтирмаслиги ва жаҳон футболида Лионель Мессининг ўрнини эгаллаши айтилган эди.

Лекин бельгиялик иқтидор эгаси нималарга қодирлигини исботлай олмади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер суммаси даҳшатли тарзда пасайиб кетди. Ўз вақтида 150 миллион еврога баҳоланган Азарнинг ҳозирги нархи 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Азарнинг муваффақиятсизлигига Испания чемпионатидаги дастлабки мавсумда оғир жароҳат олиб ярим йилга сафдан чиққани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Азар майдонга қайтганидан кейин ҳам ўз даражасига чиқа олмади. Мутахассислар у жароҳат олишдан қўрқиб ўйнай олмаётганини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!