"Реал" юлдузи кубок ютганига қарамай кетмоқчи
Мадриднинг "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар клубдан кетишни истамоқда. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, унинг қарорига жамоадаги позицияси таъсир қилган. Эден анчадан бери асосий таркибда майдонга тушмаяпти. Шу боис, қишдаёқ кетишни ният қилган.
Мадридликларнинг тиббий штаби Азарга мушакларини қайтадан операция қилишни маслаҳат берган. Аммо "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес уни яна узоқ муддатга тўхтатишни хоҳламаяпти. Боиси, клуб раҳбари бельгиялик футболчини қимматроққа сотмоқчи.
Жорий мавсум 31 ёшли вингер 16 учрашувда майдонга тушиб, 2 ассист муаллифига айланди. У 2019 йилнинг ёзида "Челси"дан "Реал"га 150 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Бир неча кун аввал у "қироллик клуби" билан Испания Суперкубогига эга чиқди.
Фикрлар