“Реал” юлдузига икки клубдан бир хил таклиф келди

CHERY AUTO

“Реал” клубининг ҳужумкор футболчиси Браим Диас фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Tecno

“Қироллик клуби” ўз футболчиси бўйича Англиядан жами 60 миллион еврогача бўлган иккита таклиф олди.

Таклифлар тузилмасига кўра, инглиз клублари Браим Диас учун 45 миллион евро кафолатланган сумма ва муайян шартлар бажарилган тақдирда яна 15 миллион евролик бонуслар ажратмоқчи.

Жорий мавсумда Диаснинг ўйин вақти анча қисқариб кетди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди. “Реал” бу ўйинчи билан хайрлашишга тайёр экани айтилмоқда.

Браим Диасга қизиқаётган икки клуб “Астон Вилла” ва “Сандерленд” экани айтилмоқда. Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашаётган бу клублар Диасни таркибни кучайтириш варианти сифатида кўрмоқда ва унга барқарор ўйин амалиёти таклиф қилишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!