“Реал” юлдузига тезда янги жамоа топилди

“Реал”ни тарк этиши кутилаётган бразилиялик ҳимоячи Марсело тезда ўзига янги клуб топди.

33 ёшли футболчи ёзги трансферлар вақтида “Фенербаҳче” жамоаси сафига қўшилишга қарор қилди. Турклар тажрибали футболчига мунтазам ўйин вақти ва яхши даромадли 2-3 йиллик шартнома таклиф қиляпти.

“Қироллик клуби”га керак бўлмай қолган Марсело АҚШ ёки Бразилия чемпионатига қайтиб кетиши кутилаётган эди. Бироқ, у Европада қолишни маъқул кўрмоқда.

Якунланган мавсумда Марсело Испания чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, жамоадошларига иккита голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар