“Реал” юлдузини қолишга кўндирди

  • 2 июня, 2021, 16:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ёзда жамоадан кетиши кутилган Лукас Васкесни янги шартномага кўндирди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, томонлар амалдаги келишувни 2024 йилнинг ёзигача давом эттиришга келишиб олган.

Лукас Васкес билан келишувга эришган “Қироллик клуби” жамоанинг асосий тўпурари Карим Бенземага ҳам янги битим таклиф қилади. Франциялик ҳужумчи 2023 йилнинг ёзигача “Реал” учун гол уриши керак бўлади.

Лукас Васкес якунланган мавсумда барча турнирларда 34 та учрашувда ўйнади ва иккита гол уриб, саккизта голли пас оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию