
“Реал” юлдузлари Анчелотти ўрнига қайси мураббийни кутаётгани маълум бўлди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти май ойи охирида жамоа бошқарувидан кетишини эълон қилиши кутилмоқда. 65 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, италиялик мутахассис Бразилия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлашга розилик берган.
AS нашрининг ёзишича, “Реал” ўйинчилари жамоанинг кейинги бош мураббийи Хаби Алонсо бўлишига ишонмоқда. Айни пайтда “Байер”га устозлик қилаётган испаниялик мутахассиснинг леверкузенликлар билан яна бир йиллик битими бор.
Ўз навбатида, “Байер” раҳбарияти ўтган мавсум жамоани клуб тарихида илк бор Германия чемпионига айлантирган Хаби Алонсонинг йўлини тўсмоқчи эмас. Бундеслига чемпионлари бу мураббий ўрнига “Реал Сосьедад”ни бошқараётган Иманл Альгуасилни олиб келиш бўйича иш бошлаган.
Фикрлар