“Реал” Зиданнинг 10 миллион евролик қарзини “унутди”

“Реал” хўжайини Флорентино Перес муддатидан олдин лавозимини топширган Зинедин Зидандан 10 миллион евролик компенсацияни талаб қилмайдиган бўлди.

Томонлар келишувига кўра, амалдаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинса, ташаббускор томон 10 миллион евро тўлаши белгилаб қўйилган. Маълумки, Зиданнинг ўзи ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилганди.

Зидан “Реал”дан кетганидан кейин клуб раҳбариятини ўзига етарли даражада ишонч билдирмагани учун танқид қилганди. Гарчи Пересга унинг бу айбловлари ёқмаган бўлса-да, компенсация пулидан воз кечишни маъқул кўрди.

“Реал”да Зидандан қолган лавозимни Карло Анчелотти эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!