“Реал” Зиданнинг катта хатосини тўғриламоқчи
Жорий мавсум олдидан бош мураббий Зинедин Зидан ижарада юрган айрим ўйинчиларни асосий жамоада олиб қолиб, ўзига маъқул келмаганларини бошқа клубларга бериб юборган эди.
Мавсум ярмига келиб, франциялик мутахассис катта хатога йўл қўйгани ошкор бўлди. Яъни, у олиб қолган ўйинчилар асосий таркибга кира олгани йўқ, кетказганлари эса бошқа жамоаларда муваффақиятли тўп сурмоқда.
Хусусан, “Тоттенхэм”га трансфер қилинган Серхио Регилон жуда зўр ўйнамоқда. Энди мадридликлар ўз тарбияланувчисини қайта сотиб олмоқчи. “Қироллик клуби” ёзда 35 миллион еврога “Тоттенхэм”га қўйиб юборилган 24 ёшли ярим ҳимоячини қайтариш учун 45 миллион евро харажат қилишга тайёр.
Регилоннинг шартномасида “Реал” мутасаддилари икки йил ичида уни қайта сотиб олиш ҳақидаги банддан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар