“Реал” зўр футболчи учун 120 миллион евро таклиф қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” марказий ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх фаолиятини Мадриднинг “Реал” жамоасида давом эттириши мумкин.

Fichajes хабарига кўра, “Қироллик клуби” майдон марказини кучайтириш учун юқори даражадаги футболчи қидирмоқда ва аллақачон Гравенберх трансфери бўйича таклиф йўллаган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, мадридликлар нидерландиялик футболчи учун мерсисайдликларга 120 миллион евро тўлашга тайёр.

Гравенберхни қўлга киритиш учун “Реал” бир неча клублар билан рақобатга киришиши лозим. Хусусан, мадридликларнинг ашаддий рақиби “Барселона” ҳам маҳоратли ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бу мавсумда 23 ёшли хавбек барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2028 йил июнигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!