“Реал”да чемпион бўлган юлдуз футболдан кетди

CHERY AUTO

“Реал”нинг машҳур тарбияланувчиларидан Хосе Кальехон 38 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Таниқли ҳужумчининг охирги жамоаси “Марбелья” бўлиб қолади. Ушбу клуб расмий сайти орқали Кальехон бутсаларини михга илиши ҳақида хабар тарқатди.

Кальехон 2005-2008 йиллар давомида “Реал” академияси ва ёшлар жамоасида тарбияланган. Кейинчалик клуб уни “Эспаньол”га трансфер қилди.

2011 йили “Қироллик клуби” ўзи тайёрлаган ўйинчини қайта сотиб олди ва икки йил асосий жамоада ўйнатди. Кейинчалик Кальехон Италияга йўл олди ва “Наполи” сафига қўшилди.

Универсал ҳужумчи фаолияти давомида “Фиорентина” ва “Гранада” сафида ҳам тўп тепди. Хосе клублар миқёсида жами 737 та учрашувда қатнашиб, 152 та гол ва 125 та ассист муаллифи бўлди.

Хосе Кальехон Испания терма жамоаси сафида беш маротаба майдонга тушган, биро ўз номига самарали ҳаракатлар ёздириб қўя олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!