"Реал"да ишлари юришмаган ҳужумчи "Милан"га ўтишга рози бўлди

  • 3 июнь, 2020, 22:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби "Реал" форварди Лука Йович билан келишувга эришди. Бу ҳақда LBDV хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли сербиялик футболчи “россонерилар”нинг кейинчалик 40 млн еврога сотиб олиш шарти билан 2 йилга ижарага олиш борасидаги таклифини қабул қилган. Энди Йович “Милан”да Златан Ибрагимовичнинг ўрнини эгаллайди.

“Реал” Йовични бундан бир йил муқаддам “Айнтрахт”дан 60 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!