“Реал”да ўйнасанг шунақа машина минасан. Бензема “тойчоғини” кўз-кўз қилди (фото)

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема ижтимоий тармоқларда 2,5 миллион евролик машинаси Bugatti Chiron суратларини намойиш қилди.

Франциялик футболчи бу “тойчоғини” икки йил муқаддам сотиб олган эди. Худди шу русумдаги машина унинг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду коллекциясидан ҳам жой олган.

Bugatti Chiron 100 километр соат тезликка эришиш учун 2,5 сония кифоя қилади, холос. Унинг максимал тезлиги соатига 420 километрга етади.

5edfee3cb915b

Бензема ихтиёрида Lamborghini Aventador, Bugatti Veyron Pur Sang, Mercedes SLR McLaren, Mercedes AMG G63, Lamborghini Urus, Rolls Royce Cullinam ва Ferrari 488 Spider каби қимматбаҳо машиналар ҳам бор.

Зўрдан зўр чиқса ёхуд Месси, Неймар, Роналду қани?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)