"Реал"да "япониялик Месси"га жой топилмаяпти
Трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган Такефусо Кубо яна ижарага берилиши мумкин. "Қироллик клуби" уни ҳали жамоа асосий таркибига лойиқ эмас, деб ҳисобламоқда.
Ҳозирда Кубо учун ҳар қандай таклифлар кўриб чиқилади. Бироқ мадридликлар уни фақат ижарага бериш вариантини қабул қилади.
"Япониялик Месси" номи билан танилган футболчи Ла Лиганинг турли клубларида тўп тепди. Жумладан, "Осасуна", "Мальорка" ва "Вильярреал" каби клубларда Такефусо кўп ўйинлар ўтказди.
Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади.
Фикрлар