"Реал"дан кетадиган яна бир футболчи номи аниқ бўлди

"Реал" Мадрид ҳимоячиси Рафаэль Варан катта эҳтимол билан ёзги трансферлар даврида “Қироллик клуби”ни тарк этади.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда,  28 ёшли франциялик футболчи ўзини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи. Варан "Реал" билан 2022 йилга қадар имзоланган амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас. "Реал" эса, уни кейинги йил текинга қўйиб юбормаслик учун шу ёзда сотиб юборади. Вараннинг айни дамдаги трансфери 60 миллион евродан юқори баҳоланмоқда.

Рафаэль Варан жорий мавсум "Реал"да жами 41 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.

Бундан аввалроқ Варанга АПЛ клубларидан, айниқса “Манчестер Юнайтед”дан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!