“Реал”дан кетаман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби захирасига михланиб қолган ҳужумчи Гонсало Гарсия ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли ошиб бормоқда.

Бу ҳақда машҳур инсайдер Жанлука ди Марцио хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ҳужумчи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириш имкониятига эга.

Ўз тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Комо” таркибини мадридликлар тарбиялаган форвард билан кучайтиришни истаяпти.

Ла Лиганинг якунланган мавсумида 22 ёшли испаниялик ҳужумчи 30 та учрашувда майдонга тушди. Бу ўйинларда Гарсия ўз ҳисобига 6 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Унинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!