“Реал”дан кетиб тўғри қилганман!
“Реал”нинг собиқ сардори Начо Фернандес янги мавсум олдидан жамоасини ўзгартирди. Марказий ҳимоячи қадрдон клубини тарк этиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” жамоасига кўчиб ўтди.
Мадридликлар бутун фаолиятини “Сантьяго Бернабеу”да ўтказган футболчига янги шартнома таклиф қилган эди. Бироқ, ўйинчи қолишни истамади.
“Реал” ҳали ҳам Начога муносиб ўринбосар топа олгани йўқ. Испан футболчисидан қарори ҳақида сўрашди.
-“Реал”дан кетишим ҳақида мавсум якунланишидан анча олдин бир қарорга келиб бўлганман. Клубдагиларнинг ҳам бундан хабари бор эди.
“Ал-Қодисия”га келганимдан кейин муайян вақт ўтган бўлса-да, мен қарорим тўғри бўлганига аминман. Мен клубимга ҳаётимни бағишладим, бу қалбимга хотиржамлик олиб киради.
Мадридда яна бир йил қолишим мумкинмиди? Балки, қолсам бўларди, лекин “Реал” билан ўз вақтида хайрлашганим унутилмас воқеа бўлди, - деди Начо Фернандес.
Фикрлар