“Реал”дан норози бўлиб кетаётганлар сафига яна бир юлдуз қўшилди

  • 13 Apr 12:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзда “Қироллик клуби”  таркиби жиддий ўзгарадиган кўринади. Зидан жамоасидан бир қарор футболчилар бошқа клубларга кетишни режалаштирмоқда.

Tecno

Биринчи навбатда, жамоа сардори Серхио Рамос янги шартнома бўйича келишувга эришгани йўқ ва унга ўзи истаётган даражадаги битим таклиф этилмаслиги уқтирилган. Шунингдек, Рафаэль Варан ва Начо ҳам ўз бахтини бошқа жамоалардан қидиради.

Энди улар қаторига Эдер Милитао қўшилди.

Бразилиялик марказий ҳимоячи ўзига етарли даражада ўйин амалиёти берилмаётганидан норози бўлмоқда. У жорий мавсумда атиги 10та учрашувда қатнашди.

Бу ўйинчини мадридликлар икки йил олдин “Порту”дан 50 миллион евро эвазига олиб келганди. Ҳозирги пайтда истеъдодли ҳимоячига мудофаа чизиғида муаммолар тўпланиб қолган “Ливерпуль” жиддий қизиқмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!