"Реал"дан йирик ғалаба. Асенсио ва Бензема "авжига чиқди"

Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Мальорка" баҳси якунига етди. Анчелотти шогирдлари мазкур ўйинда рақибдан 6-1 ҳисобида устун келди. 

"Қаймоқранглилар" сафида Асенсио хет-трик амалга оширди, Бензема эса дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Иско ҳам ўйин якунига яқин ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонлар таркибида ягона гол муаллифи Ин Ли бўлди. 

Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "қироллик клуби" ўз очколари сонини 16 тага етказиб қўйди ва "Атлетико"ни "қувиб ўтди". "Мальорка"да ҳозирча 6 очко бор ва улар турнир жадвали марказидан жой олган.  


  • 90+4'

    Ўйин якунига етди. "Реал" ўз майдонида йирик ғалабани қўлга киритди. 

  • 90+2'

    Феде Вальверденинг узатмасидан сўнг рақиб ҳимоячилари тўпни қайтариб юборди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Лука Йовичнинг жарима майдон ичида пас қабул қилиб олди, бироқ дарвозабон бу эпизодда фаол ўйнаб,  вазиятни жамоаси фойдасига ҳал қилди. 

  • 84'

    ГООООООЛ! Захирадан майдонга тушган Иско ҳисобни  6-1 кўринишига келтириб қўйди. 

  • 80'

    Начо Эрнандес ўрнига Серхио Сантос майдонга тушди. 

  • 80'

    Лука Йович Бензема ўрнига майдонга тушди. 

  • 78'

    Карим Бензема ҳимоячидан ўтиб, дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. Ҳисоб 5-1

  • 75'

    Начо жарима майдончаси ичига кросс амалга оширди, аммо "Реал"дан зарба берадиган футболчи топилмади. "Мальорка" дарвозабони эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади. 

  • 70'

    Винисиус Жуниор олдинга ўтди, аммо ҳимоячилар уни осонлик билан тўхтатишди. 

  • 68'

    Жуниор Лагонинг зарбасидан сўнг тўп рекашет ҳолатида дарвоза устунига тегди, гол бўлишига бир баҳия қолди. 

  • 64'

    Жуниор Лабонинг дарвоз марказига йўллаган зарбасини Куртуа осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 60'

    Эдуардо Камавинга майдонни тарк этди. Антонио Бланко унинг ўрнини эгаллади. 

  • 57'

    "Мальорка" футболчиси Идриссу Баба ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 55'

    ГООООООЛ! "Реал" барибир тўртинчи голни урди. Асенсио дарвозанинг пастки чап бурчагига аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йирик ҳолатга келтириб қўйди. 

  • 54'

    Гол бекор қилинди. Мадрид клуби футболчилари ҳужумда фол қайд этган экан. 

  • 49'

    ГООООООООЛ! "Реал" хисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Родригодан аниқ пас қабул қилиб олган Бензема дарвозабоннинг яқин бурчагига зарба йўллади ва гол урди. 

  • 47'

    Винисиус Жуниор ажойиб пас қабул қилиб олди ва дарвоза томон зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+2'

    Ўйиннинг биринчи тайми якунига етди. Ҳозирча Мадрид клуби 3-1 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Винисиус жарима майдончасига кириб борди ва дарвозанинг пастки қисмига аниқ зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 43'

    Марко Асенсио қанотдан тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага аниқ зарба йўллади, Манола Рейна тўпни қайтарди. 

  • 39'

    Родриго офсайд ҳолатига тушиб қолди. 

  • 36'

    Асенсио шеригидан тўпни аниқ қабул қилиб олиб, дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячилардан ўтмади. 

  • 34'

    Родриго ёрқин ҳаракатлари билан рақибни алдашга уринди, бироқ ундан рақиблар тўпни олиб қўйди. 

  • 30'

    ГООООООЛ! Карим Бенземанинг узатмасидан сўнг Асенсио дарвозанинг пастки бурчагига тўпни жойлаб қўйди

  • 26'

    ГООООЛ! Канг-Ин Ли орадаги фарқни қисқартирмоқда. 

  • 24'

    ГООООООООЛ! Асенсио ўткир бурчак остидан зарба йўллаб, ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди.

  • 23'

    Милитао тўп учун курашда ажойиб тарзда ўйнади ва рақиб ҳужумини тўхтатди. 

  • 22'

    Бензема рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, аммо бу пенальти эмас. 

  • 20'

    "Мальорка"да жуда яхши имконият вужудга келди. Жуниорнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 19'

    Бенземанинг узоқдан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди. 

  • 18'

    "Мальорка"да яхши имконият вужудга келди, аммо Начо ҳимояда яхши ўйнади. 

  • 16'

    Начо рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Хавьер Альберола ҳаммасини кўрди ва фол қайд этди.

  • 13'

    Такефусо Кубонинг олисдан йўллаган зарбаси дарвозаниг йўқори қисмидан ўтиб кетди. 

  • 11'

    "Реал" футболчиси майдонда ётибди. Ҳакам фол қайд этди. 

  • 9'

    "Реал Мадрид" тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди. 

  • 7'

    Асенсионинг бурчак зарбасидан тўғри дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 5'

    Вальвердеда яхши имконият вужудга келди, бироқ унинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 3'

    ГООООООООЛ! Карим Бензема ҳимоячининг хатосидан сўнг ўйинда ҳисобни очди. 

  • 2'

    Майдон марказида "Мальорка" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. "Реал" ўйинни бошлаб берди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Мальорка" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан онлайн матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!