"Реал"энг содиқ футболчиси билан шартномани узайтиради

"Реал" раҳбарияти узоқ йиллардан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган Начо билан янги шартнома имзоламоқчи.

Тажрибали ҳимоячининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ниҳоясига етади. Клубдагилар унинг Мадридда қолишини истайди, томонлар 1 йиллик битим бўйича келишувга эришган.

Ўз навбатида, испаниялик футболчи ҳам "қироллик клуби"ни тарк этишни истамаяпти. У фаолиятини шу ерда якунлашни хоҳлайди. Аввалроқ, унга бир нечта жамоадан қизиқиш борлиги тахмин қилинётганди.

33 ёшли Начо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида бошқа клубда ўйнамаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!