“Реал”га Англия юлдузини таклиф қилишди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида “Кристал Пэлас”даги ишончли ўйинлари билан бир қатор гранд клублар эътиборини ўзига қаратиб келаётган Адам Уортон ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Tecno

Футболдаги воситачилар яқинда 21 ёшли ярим ҳимоячи хизматларини “Реал”га таклиф қилишди. Бу ўйинчини олиш учун 70 миллион евро атрофида маблағ керак бўлади.

 Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Англия терма жамоасида учта ўйин ўтказган футболчи “Қироллик клуби” раҳбариятида қизиқиш уйғотгани йўқ ва воситачилар таклифи кўриб чиқилмайдиган бўлди.

Адам Уортон 2024 йилнинг ёзидан бери “Кристал Пэлас”  сафида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у Англия Премьер-лигасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан тузилган шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!